Бугун 19 ноябрь, 2019 йил, сешанба

O'ZB

Сергелида автокран ёниб кетди. Кран бошқарувчиси ҳалок бўлди

Сергелида автокран ёниб кетди. Кран бошқарувчиси ҳалок бўлди

Бугун, 12 июль куни Сергели туманидаги қурилиш участкаси ҳудудида автокран ёниб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, соат 11:49 да Сергели туманида 8-сонли арзон уй-жойлар қурилиш майдонида ишлаётган автокранда ёнғин чиққан. 

Ёнғинга юқори вольтли электр ўтказгич ва кран ўртасидаги туташув сабаб бўлгани айтилмоқда. 

Яъни кран юқори кучланишдаги ток ўтган симга тегиб кетган. Ёнғин натижасида кран ҳайдовчиси ҳалок бўлган.

Ёнғин содир бўлган жойга махсус ёнғин учирувчилар гуруҳи 12:00 да етиб келган ва шахсий таркибнинг ҳаракатлари натижасида ёнғин 12:34 соатда бартараф этилди.

Ёнғинни бартараф этиш учун 2 та ёнғин ускуналари ишга туширилган.

Киритилди: 15:36 12.07.2019. Ўқилди: 1760 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!