Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сергели туманида ижарага олинган автомашиналарни сотиб юборган фирибгарлар аниқланди

Сергели туманида ижарага олинган автомашиналарни сотиб юборган фирибгарлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро И.У. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, “M.L.” МЧЖдан ижара шартномасига асосан автотранспорт воситасини олган 39 нафар фуқарони алдаб, гўёки улар томонидан тўловлар ўз вақтида МЧЖга келиб тушмаётганлигини маълум қилиб, улардан автотранспорт воситаларини қайтариб олиб, МЧЖ раҳбарининг хабардорлигисиз бошқа шахсларга сотиб юборишиб, жамият манфаатларига 5,3 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:05 09.06.2021. Ўқилди: 1274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!