Aмерикалик теннисчи Серена Уильямс Токио Олимпиадасида қатнашмайди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.
Сентябрь ойида 40 ёшни қарши оладиган америкалик теннисчи AҚШ жамоасининг Токио ўйинларига даъвогар эмаслигини таъкидлади. Спортчи бунинг сабабларини айтишдан бош тортди.
Уильямс тўрт марта Олимпия чемпиони бўлган. Жуфтлик баҳсларида синглиси Венера Уильямс билан биргаликда уч маротаба олтин медални қўлга киритди. Aмерикалик теннисчи Лондонда бўлиб ўтган ўйинларда яккалик баҳсларда яна бир олтин медални қўлга киритган.
Эркаклар теннисида етакчи теннисчилар ҳам Токио Олимпиадасини ўтказиб юборишади. Хусусан, испаниялик Рафаэль Надал Олимпия ўйинларидан четда қолади. Доминик Тим ҳам мусобақада қатнашмайди. Шу билан бирга, август ойида 40 ёшни қаршилайдиган Рожер Федерер Олимпиадада қатнашишга тайёрлигини билдирди.