Оммавий акциялар жорий йилнинг май ойида мактабларда содир бўлган иккита отишмадан кейин бошланди.
Намойишларни қўллаб-қувватлаш декларациясини академик жамоатчиликнинг 1000 дан ортиқ вакиллари — ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва университет ходимлари қўллаб-қувватлади.
"Сербия — ҳеч қандай сиёсий масъулият йўқ мамлакат. Даҳшатли фожиалар ҳокимиятнинг ҳар қандай сиёсий жавобгарликдан қочишга уринишлари туфайли содир бўлди", — дейилади декларацияда.
Намойишчилар Сербия Ички ишлар вазирлиги раҳбари ҳамда Хавфсизлик ва ахборот агентлиги директорининг истеъфосини талаб қилмоқда.