Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Сербия сайловлар олдидан парламентни тарқатиб юборди

Сербия сайловлар олдидан парламентни тарқатиб юборди

Сербия президенти Александр Вучич мамлакат парламенти — Миллий ассамблеяни расман тарқатиб юборди. У халққа мурожаатида навбатдан ташқари парламент сайловлари 25 октябрда ўтказилишини маълум қилди.

«Ушбу фармон эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради. Мен парламент сайловларини ўтказишни эълон қиламан ва уларни 25 октябрга белгилайман», — деди Сербия президенти.

Вучичнинг таъкидлашича, агар мамлакатда «бундай кескинлик» ва «бундай сиёсий можаролар» бўлмаганида, муддатидан олдин сайлов ўтказиш зарурати юзага келмаган бўлар эди.

Сербия қонунчилигига кўра, муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш учун Миллий ассамблеяни тарқатиб юбориш талаб этилади. Навбатдаги парламент сайловлари дастлаб 2027 йилга режалаштирилган эди.

Президентлик ваколати 2027 йилда якунланадиган Александр Вучич бўлажак парламент сайловларида ҳукмрон Сербия Прогрессив партияси томонидан бош вазир лавозимига номзод сифатида кўрсатилган.

Киритилди: 17:40 09.09.2026. Ўқилди: 652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!