Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Сербия президенти уруш бошланганидан бери илк бор Украинага ташриф буюради

 Сербия президенти уруш бошланганидан бери илк бор Украинага ташриф буюради

Бу ҳақда Сербия раҳбари маъмурияти расмий сайтида эълон қилинган пресс-релизда маълум қилинди.

"Александр Вучич 11 июн куни бир кунлик ташриф билан Одессага боради ва у ерда “Украина — Жануби-Шарқий Европа” саммитида иштирок этади. Ушбу саммит хавфсизлик масалаларига, хусусан Қора денгизда хавфсизликни таъминлашга бағишланган", дейилади хабарда.

Вучич 2025 йил 9 май куни Россияда ўтказилган байрам тадбирларида қатнашиш учун Москвага борган эди. Бироқ унинг самолёти Латвия ва Литва ҳаво ҳудудидан ўта олмагани сабабли Қозоғистон орқали учишга мажбур бўлганди.

Киритилди: 14:27 11.06.2025. Ўқилди: 554 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!