Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сербия президенти касалхонага ётқизилди

Сербия президенти касалхонага ётқизилди

Сербия президенти Александр Вучич соғлиғидаги муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди. Бу ҳақида РИА Новости давлат раҳбарининг Бош котибиятига таяниб хабар берди.

Вучич 15 ноябрь, жума куни кечқурун касалхонага ётқизилди. У Ҳарбий Тиббиёт Академиясининг кардиология бўлимига ётқизилган.

Президент маъмурияти 16 ноябрь, шанба куни эрталаб Сербия раҳбарининг касалхонага ётқизилганини эълон қилди. Вучичнинг ташхиси аниқ кўрсатилмаган, маъмурият хабарига кўра у “юрак-қон томир муаммолари” туфайли даволанишга қабул қилинган.

Сербия Президентининг маслаҳатчиси унинг аҳволи барқарор эканлигини айтди. Бироқ шифокорлар сиёсат унинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун уни касалхонадан чиқаришга шошилмаслигини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Александр Вучич 2017 йил ёзининг бошидан бери Сербия президенти лавозимини эгаллаб келмоқда. 2014 йил апрелдан 2017 йил 31 майгача у мамлакат Бош вазири лавозимида ишлаган.

Киритилди: 19:05 16.11.2019. Ўқилди: 2705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!