Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Сенатор Рэнд Пол Украинага қарийб 40 миллиард долларлик ёрдам ҳақидаги қонун лойиҳасини блоклаб қўйди

Сенатор Рэнд Пол Украинага қарийб 40 миллиард долларлик ёрдам ҳақидаги қонун лойиҳасини блоклаб қўйди

АҚШнинг Кентукки штатидан сайланган консерватив сенатор Рэнд Пол Украинага қарийб 40 миллиард долларлик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонун лойиҳасини блоклаб қўйди.

"Мен бошқа давлатга эмас, АҚШ Конституциясига қасамёд қилганман. Қанчалик асосли сабаблар бўлмасин, менинг идорамнинг мақсади — АҚШ миллий хавфсизлиги. Биз АҚШ иқтисодини ҳалокатга учратиб, Украинани қутқара олмаймиз”, — деди Сенатдаги озчилик раҳбари Митч Макконел.

"Украинага ҳалокатли ёрдам жўнатиш қандайдир хайрия эмас. Бу можаро миллий хавфсизликка бевосита ва жиддий таъсир кўрсатади", — деб ўз фикрини давом эттирди у.

Бу қарорни кўриб чиқиш ишлари камида кейинги ҳафтагача қолдирилди.

Қайд этиш жоиз, Украинага молиявий ёрдам доирасидаги қонун лойиҳасининг ўзи блокланмайди ёки қайта кўриб чиқилмайди, бироқ сенаторлар Ренд Пол ва Жон Кеннеди фирибгарликнинг олдини олиш мақсадида сарф-харажатларни назорат қилиш учун махсус бош инспектор тайинланишини таъминлайдиган тузатиш киритишни талаб қилмоқда.

Киритилди: 21:43 13.05.2022. Ўқилди: 2418 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!