Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Сенатнинг 17 ялпи мажлиси 30 июль куни чақирилади

Сенатнинг 17 ялпи мажлиси 30 июль куни чақирилади

Видеоконференцалоқа тарзида ўтадиган мажлисда қуйидагилар муҳокама қилинади:

🔹 «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги қонун;
🔹 «Зайтун мойи ва зайтун меваси тўғрисидаги халқаро битимга (Женева, 2015 йил 9 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги қонун.

Шунингдек, сенаторлар 2021 йилги Давлат дастурининг биринчи ярим йилликдаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини тинглайди.

Бундан ташқари, ИИВнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги, қолаверса, Давлат экология қўмитаси раисининг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг (мораторий даврида) кесилишига доир ахборотларини эшитилади.

Киритилди: 09:29 27.07.2021. Ўқилди: 952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!