Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Сенат Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонунни маъқуллади

Сенат Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонунни маъқуллади

Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қонунга мувофиқ:
➖ исломий банк фаолиятини амалга ошириш учун алоҳида лицензия тури жорий этилади;
➖ банкларга тўлиқ исломий банк сифатида ёки анъанавий ва исломий банк хизматларини биргаликда кўрсатиш имконияти берилади;
➖ Марказий банк ва тегишли банкларда Исломий молия кенгашлари ташкил этилади;
➖ Солиқ кодексига исломий молия операциялари бўйича алоҳида солиқ тартиби киритилади, айрим операциялар ҚҚСдан озод этилади.

Сенаторлар фикрича, ушбу қонун молиявий хизматлар қамровини кенгайтиради, рақобат муҳитини яхшилайди ва банк-молия соҳасига янги стратегик инвесторларни жалб этишга хизмат қилади.

Мазкур Қонун билан 2 та кодекс ҳамда 7 та қонунга исломий банк фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи янги нормалар билан тўлдирилади.

Муҳокама якунларига кўра, қонун маъқулланди. Эндиликда имзолаш учун Президентга киритилади.

Киритилди: Бугун 18:38. Ўқилди: 229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!