Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Селфи балоси: икки йигит ва бир нафар қиз чўкиб кетди

Селфи балоси: икки йигит ва бир нафар қиз чўкиб кетди

Икки ёш йигит ва икки қиз селфи тушиш учун Новосибирск ГЭС тўғонига кўтарилишди, аммо охир-оқибат, уларнинг учтаси Обь дарёсига чўкиб кетди.

Новосибирск вилояти Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, фожиа Обь сув омбори ҳудудидаги гидроэлектр станцияси тўғонида содир бўлган. Ёшлардан бири сувга тушиб кетган, иккинчиси эса уни қутқаришга уриниб кўрган, аммо ўзи ҳам мувозанатини йўқотган. Қизлар кийимларидан қандайдир арқон боғлаб, шерикларини тортиб олишга уринишган, лекин улардан бири ҳам сувга чўкиб кетган.

1997 йилда туғилган қизни қутқарувчилар сувдан чиқариб олишди, у ҳаётга қайтди. 1994 йилда туғилган йигит уни ўз кучи билан қирғоққа етказди. 26 ёшли иккинчи йигит ҳали топилмади.

Ҳодиса юзасидан текширув ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:08 20.10.2020. Ўқилди: 4595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!