The Epoch Times нашрининг хабар беришича, энг совуқ жой Антарктидадаги Қиролича Мод ерининг шарқий қисмида жойлашган муз қалқонининг чўққисидаги Аргус ва Фужи гумбазларини боғловчи муз тизмасида жойлашган.
У ерда олимлар чуқурлиги 2 метрдан 4 метргача келувчи ботиқликларни аниқлашган. Бу ботиқликларда минус 92-94 даражагача совуқ ҳаво тўпланади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар бундай ҳароратда эҳтиётсизлик қилиб нафас олинса, совуқ уриш жароҳатларини олиш мумкин.
Экологлар Ердаги энг совуқ жойни 2003 йилдан бери Аква ва Landsat 8 сунъий йўлдошлари ёрдамида қидириб келишган.
Бунгача Ерда қайд қилинган энг совуқ ҳарорат минус 89,2 даража ҳисобланган. Бундай экстремал ҳарорат 1983 йилда Антарктикадаги Восток станциясида қайд қилинган.