Бугун 24 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Сайёрамиздаги энг муҳим жонзотлар арилар эканлиги аниқланди

A A A
Сайёрамиздаги энг муҳим жонзотлар арилар эканлиги аниқланди

“The Earthwatch institute” олимлари  асалариларни сайёрадаги энг муҳим тирик жонзот эканлигини маълум қилишди. Улар, шунингдек,  арилар аллақачон йўқолиб кетиш хавфи остидалигини эълон қилишди.

Яқинда ўтказилган тадқиқотларга кўра, асаларилар дунё бўйлаб 90% гача камайди. Бу ҳолатнинг сабаблари минтақаларда турличадир. Аммо асосий сабаб қилиб ўрмонларнинг йўқолиши, ари уялари учун хавфсиз жойларнинг йўқлиги, гулларнинг етишмаслиги, экинларни зараркунандалардан ҳимоялашда назоратсиз кимёвий моддалардан фойдаланиш,  тупроқ таркибидаги ўзгаришларни кўрсатиш мумкин.

Ариларнинг сайёрамиздаги энг муҳим жонзот эканлигининг боиси нима?

Тадқиқотлардан маълум бўлишича, асаларилар касаллик тарқатмайдиган сайёрамиздаги ягона жонзот.  Касаллик вирус ёки бактерия кўринишида бўлса ҳам, арилар уларни ташувчи ҳисобланмайди.

Дунё қишлоқ хўжалигининг 70 фоизи ушбу ҳашоратларга боғлиқдир. Мисол қилиб  айтадиган бўлсак, 100 та озиқ-овқат махсулотининг 70 таси асаларилар шарофати билан вужудга келади.

Шунингдек, асалариларнинг чанглатиши ўсимликларнинг кўпайишига имкон беради, улардан миллионлаб ҳайвонлар озиқланади. Ариларсиз ўсимликлар дунёси тез фурсатда йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Асаларилар томонидан ишлаб чиқарилган асал озиқ-овқат маҳсулоти бўлибгина қолмай, балки соғлиғимиз ва теримизга кўп фойда келтиради. Алберт Эйнштейн: «Агар арилар қирилиб кетишса, одамлар 4 йилгина яшаши мумкин, холос” деган эди.

Ариларнинг қирилиб кетишига сабаблар нима?

Швецария Федерал Технология Институти мобил телефонлардан чиқадиган тўлқинларни айбловчи назарияни илгари сурмоқда. Унга кўра, арилар қўнғироқ пайтида чиқадиган тўлқинлар туфайли ўз йўналишларини йўқотадилар ва бу уларнинг йўл топиш қобилиятларини йўқотишларига сабаб бўлади. Шунинг учун уларнинг ҳаётлари хавф остида қолади. Тадқиқотчи ва биолог Даниел Фавр  бошқа тадқиқотчилар билан биргаликда  83 та тажриба ўтказди. Уларда асалариларнинг телефон тўлқинлари мавжудлигида одатдагидан ўн баравар юқори шовқин чиқариши аниқланди. Бу бошқа асалариларга хавф мавжудлиги ва уяни тарк этиш кераклиги ҳақидаги огоҳлантиришдир.

Шубҳасиз,  ариларнинг йўқ бўлиб кетишининг асосий сабаби – экинларни ҳимоялашда доимий равишда кимёвий моддалардан фойдаланишдир. Колумбияни бунга мисол қилиб келтириш мумкин, бу ерда сўнгги уч йил давомида асалариларнинг 34 фоизи агротоксинли заҳарланиш натижасида нобуд бўлган.

Бу муаммони қандай ҳал қилиш мумкин?

Ҳақиқатан, бу муаммони ҳал қилишнинг йўллари мавжуд. Лекин,  уларни амалга ошириш жуда қийин. Ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигида бир қанча усуллар амалга ошириладики, уларни ўзгартириш деярли имконсиз.

Бироқ олимлар учта ишни амалга ошириш билан бу муаммони бартараф этиш мимкин дейишади:

* Заҳарли пестицидлардан фойдаланишни бутунлай тақиқлаш;

* Тўлиқ табиий қишлоқ хўжалигига ўтиш;

* Асалариларнинг соғлиғи, фаровонлиги ва сақланишини доимий равишда назорат қилиш.

Колумбия Савдо палатаси вакили Лучиано Грисалес: «Арилар бошидан кечираётган бу муаммолар одамзоднинг табиий ресурслардан фойдаланишда ўзгаришлар қилиши кераклигини кўрсатади. Арилар ва бошқа чанглатувчиларни ҳимоя қилиш ва кўпайтиришнинг стратегик моҳиятини англаш жуда муҳимдир. Чунки 10 йил ичида бундай қилмасак Колумбиядаги арилар батамом йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бу мамлакатда озиқ-овқат тақчиллиги ва соғлиқни сақлаш инқирозига олиб келади”, деб фикр билдирди.

 

 

Киритилди: 14:25 06.10.2019. Ўқилди: 6952 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!