Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Сайловларда Байденни алмаштириш санаси эълон қилинди

A A A
Сайловларда Байденни алмаштириш санаси эълон қилинди

АҚШ Демократик партияси 7 августгача жараённи якунлаб, электрон овоз бериш орқали президентликка номзодни алмаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Демократик партия миллий қўмитаси раиси Жейми Харрисон ва қоидалар қўмитаси ҳамраиси Минён Мурнинг мактубида айтилади, деб ёзади «РИА Новости».

Мактубда партия сайлов бюллетенларини топшириш муддати тугагунга қадар президентликка ва вице-президентликка номзодларнинг аттестациядан ўтишини таъминлаш учун Конвенциянинг номзодлар кўрсатиш қисмини онлайн форматга мослаштиришга тайёрлиги таъкидланган.

Байден ўрнига янги номзодни танлаш жараёни партиянинг 19 августдаги қурултойига қарийб икки ҳафта қолганда, 7 августга қадар якунланади. Делегатлар томонидан қўллаб-қувватланган 300 та имзони олган ҳар қандай номзод танловда иштирок этиши мумкин.

Ҳозирда ҳеч бир номзод қурултойда кўпчилик делегатларга эга эмас, деди Мур. Бундай ҳолатда овоз бериш 1 августдаёқ тугаши мумкин.

Киритилди: 07:58 23.07.2024. Ўқилди: 1393 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар