Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Сайлов якунлари: Пашинян партияси ҳукуматни шакллантиради

Сайлов якунлари: Пашинян партияси ҳукуматни шакллантиради

Сайлов якунларига кўра Арманистон парламентига учта сиёсий куч ўтди.

Арманистон Марказий сайлов комиссияси 7 июн куни бўлиб ўтган парламент сайловларининг якуний натижаларини эълон қилди. МСК раиси Ваагн Овакимянинг сўзларига кўра, Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг “Фуқаролик шартномаси” партияси 49,7456 фоиз овоз тўплаган, бу эса унга янги ҳукуматни бир ўзи шакллантириш имконини беради.

Россиялик ва арманистонлик тадбиркор Самвел Карапетяннинг “Кучли Арманистон” партиялар блоки 23,2710 фоиз овоз олган, собиқ президент Кочаряннинг “Арманистон” блоки эса 9,9231 фоиз овоз тўплаган. Тадбиркор Гагик Сарукяннинг “Фаровон Арманистон” партияси 3,893 фоиз овоз тўплаб, 4 фоизлик ўтиш тўсиғидан ўта олмади.

Маълум қилинишича, овоз беришда сайловчиларнинг 58,9 фоизи иштирок этган.

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!