Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Саудияда 50 нафарга яқин амалдор ҳибсга олинди

Саудияда 50 нафарга яқин амалдор ҳибсга олинди

Саудия Арабистонидаги қирқ саккиз давлат амалдорлари ва бошқа ҳукумат амалдорлари коррупцияда айбланмоқда. Кеча, 11 феврал куни Саудия Арабистони Қироллигининг Назорат ва Коррупцияга қарши курашиш идораси томонидан хабар қилинганидек, ҳибсга олинган давлат хизматчилари мудофаа, ички ишлар, адлия, муниципал ва қишлоқ маъмуриятлари, жойларда уй-жой, таълим, атроф-муҳит, сув ва қишлоқ хўжалигида ишлаган, деб хабар берилган “Ал-Арабия” телеканалининг жума куни кўрсатувларида.

Ҳибсга олинганлар орасида Давлат хавфсизлик бошқармаси, Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси, Метеорология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бош бошқармаси ходимлари бор.

Айбловларга пора олиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш киради, дейилади идора баёнотида.

Ҳибсга олишлар коррупциядаги 411 нафар кишининг гумон қилинган роли бўйича батафсил текширувдан сўнг амалга оширилди. Юридик процедуралар тугагандан сўнг, ишлар судга юборилади, дея қўшимча қилди энг йирик араб подшолигининг коррупцияга қарши курашиш бўлими.

EADaily хабарига кўра, маъмурлар ўтган ой уюшган жиноий гуруҳ томонидан пора олишда ва мамлакат ташқарисига маблағ ўтказишда айбланиб 32 кишини ҳибсга олишган. Иш 11,6 миллиард Саудия риали (3 миллиард доллардан ортиқ) миқдоридаги ноқонуний молиявий операцияларга алоқадор эди, деб хабар берган Саудия назорат ва коррупцияга қарши кураш идораси январ охирида. Подшоҳлик аҳолиси ва ишбилармонларидан иборат уюшган жиноий гуруҳдан пора олган номаълум манбалардан пул маблағларини депозитга қўйиб, кейин уларни Саудия Арабистонидан ташқарига ўтказиб юбориш эвазига пора олган банк ходимларига қарши жиноий ишлар очилган.

Киритилди: 10:48 13.02.2021. Ўқилди: 2200 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!