Саудия Арабистонининг Midad Energy компанияси Россия нефть гиганти "Лукойл"нинг тахминан 22 миллиард долларга баҳоланган халқаро активлари учун етакчи даъвогар сифатида пайдо бўлди.
Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига таяниб маълум қилди.
Пакетга нефть конлари, нефтни қайта ишлаш заводлари ва бутун дунё бўйлаб минглаб ёқилғи қуйиш шохобчалари киради.
Midad Energy тўлиқ нақд пул таклифини режалаштирмоқда, маблағлар Россия компаниясига қарши санкциялар бекор қилинмагунча эскроу-ҳисобварағида сақланади. Келишувда бошқа Америка компаниялари ҳам иштирок этиши мумкин.
Манбаларга кўра, ўнга яқин сармоядорлар "Лукойл" активлари, жумладан, Американинг Exxon Mobil ва Chevron нефть компаниялари, шунингдек, Carlyle хусусий сармоядорлик компанияси бўйича таклифлар берган.