Бугун 17 сентябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Саудия Арабистони хусийларга қарши Британиядан ҳарбий ёрдам сўради

Саудия Арабистони хусийларга қарши Британиядан ҳарбий ёрдам сўради

Саудия Арабистони хусийларга қарши Британиядан ҳарбий ёрдам сўради — Bloomberg.

Саудия Арабистони хусийларнинг Баб-эль-Мандеб бўғози томон илгарилаши фонида Британиядан ҳарбий ёрдам сўраган. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Агентлик маълумотига кўра, Эр-Риёд ўз қуролли кучларига тезкор ёрдам кўрсатиш, шунингдек, нефть инфратузилмасини ҳимоя қилишда кўмак сўраган.

Bloomberg манбалари таъкидлашича, Британия бош вазири Энди Бернэм Саудия Арабистонига британиялик ҳарбий маслаҳатчиларни юборишга рози бўлган.

Бироқ Британия ҳукумати ҳозирча кўрсатиладиган ёрдамнинг аниқ чора-тадбирлари ҳақида расман маълумот бермаган.

Британия расмийлари хусийлар Баб-эль-Мандеб бўғози устидан назорат ўрнатиши халқаро денгиз қатнови ва жаҳон иқтисодиёти учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Аввалроқ Саудия Арабистони АҚШдан ҳам ҳарбий ёрдам сўраган эди. Axios маълумотига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп хусийларга қарши тўғридан-тўғри зарбалар бериш ҳақидаги чақириқларни рад этган.

Киритилди: 09:38 16.09.2026. Ўқилди: 698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!