Бугун 25 январь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Саудия Арабистони Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Саудия Арабистони Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Саад Носир Абдулла Абу Ҳаймед Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ўзбекистондаги дипломатик миссиясига янги раҳбар тайинлади. Саад Носир Абдулла Абу Ҳаймед мамлакатнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.

Янги элчи Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашув давомида расман ишонч ёрлиқларининг нусхаларини топширди. Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилиб, сўнгги йилларда ҳамкорлик изчил ва жадал ривожланаётганини таъкидлади.

Учрашувда савдо-иқтисодий алоқалар, инвестиция лойиҳалари, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек, маданий ва гуманитар алмашинувларни янада кенгайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу йўналишлар икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди.

Ташқи ишлар вазири янги элчига Ўзбекистондаги фаолиятида муваффақият тилаб, дипломатик миссия икки томонлама муносабатларни янада юқори босқичга олиб чиқишига ишонч билдирди. Саад Носир Абдулла Абу Ҳаймед ушбу лавозимда 2025 йил декабрь ойида ўз дипломатик миссиясини якунлаган Юсуф ал-Утайби ўрнини эгаллади.

Киритилди: 20:28 24.01.2026. Ўқилди: 237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!