Бугун 13 март, 2026 йил, жума

O'ZB

Саудия Арабистони Украина дронларини сотиб олишни режалаштирмоқда

Саудия Арабистони Украина дронларини сотиб олишни режалаштирмоқда

Саудия Арабистони Украинада ишлаб чиқарилган дрон-перехватчикларни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Маълум қилинишича, дунёдаги энг йирик нефть экспортчиси ҳисобланган Saudi Aramco компанияси Эрон дронларидан нефть конларини ҳимоя қилиш мақсадида украиналик ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар олиб бормоқда.

Гап Украинадаги икки компания — SkyFall ва Wild Hornets ишлаб чиқараётган дронлар ҳақида бормоқда. Бу аппаратлар душман дронларини уриб тушириш ёки улар ёнида портлаш орқали йўқ қилиш имконига эга.

Шу билан бирга, Саудия расмийлари украиналик Phantom Defense компанияси билан дронлар алоқасини бостиришга мўлжалланган радиоэлектрон кураш тизимларини харид қилиш масаласини ҳам муҳокама қилмоқда.

Нашр манбаларига кўра, Saudi Aramco бу харидлар орқали ўз ҳукумати ва минтақадаги рақобатчиларидан, жумладан Қатар дан олдинлаб кетишни мақсад қилган.

Аввалроқ Владимир Зеленский украиналик мутахассислар перехватчи дронлар билан Иордания га юборилганини маълум қилган эди. Уларнинг вазифаси АҚШ сўровига кўра америкалик ҳарбий базаларни ҳимоя қилишдан иборат.

Зеленскийнинг айтишича, дронлар соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Украинага ҳозиргача 11 давлат, жумладан Эронга яқин ҳудудда жойлашган мамлакатлар, айрим Европа давлатлари ва АҚШ мурожаат қилган.

Киритилди: Бугун 18:26. Ўқилди: 294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!