Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Саудия Арабистони туристларга виза беришни тикламоқчи. Муддат...

Саудия Арабистони туристларга виза беришни тикламоқчи. Муддат...

Саудия Арабистони 2021 йилнинг бошидан хориждан келадиган сайёҳларга бериладиган визаларни тикламоқчи. Қироллик коронавируснинг олдини олиш учун бошқа мамлакатлар сингари бир неча ойдан бери туристларни мамлакат ҳудудига киришларига рухсат бермаётганди.

Қироллик иқтисодини нефтга қарамликдан олиб чиқиб кетишга қаратилган ислоҳолатларда туризм соҳаси муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Саудия 2019 йилнинг сентябрь ойида хорижлик сайёҳлар учун ўз эшикларини очган ва дунёнинг 49 та мамлакати фуқароларига янгича виза тартибини жорий қилганди. Саудия ҳукумати 2030 йилгача туризмни мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 10 фоизини қамраб оладиган даражада ривожлантиришни мақсад қилган.

“Ҳозирча туристик визаларни беришни кейинги йилнинг бошидан бошлаш ҳақида ўйламоқдамиз. Агар коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланса ё вакцина яратишда бирор яхши хабарлар пайдо бўлса, биз виза беришни эртароқ бошлашимиз ҳам мумкин” дейди Саудиянинг туризм вазири Аҳмад Ал-Ҳатиб.

Саудия Арабистони февраль ойининг охирида 25 та мамлакатдан келадиган мусулмонларнинг Умра учун мамлакатга келишларини тўхтатганди. Март ойига келиб Саудия ҳукумати барча кириш ва чиқиш йўлларини ёпди.

Маълумот учун, Саудия Арабистонида ҳозиргача 332 790 киши коронавирус билан касалланган ва уларнинг 4655 нафари вафот этган. Қиролликда янги касалланиш ҳолатлари сўнгги ҳафталарда сезиларли даражада камайган.

Киритилди: 17:35 28.09.2020. Ўқилди: 2037 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!