Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Саудия Арабистони Қатардаги элчихонасини қайта очади

Саудия Арабистони Қатардаги элчихонасини қайта очади

Саудия Арабистони бир неча кун ичида Қатардаги элчихонасини қайтадан очмоқчи. Бу ҳақда Қиролликнинг Ташқи ишлар вазири хабар берган.

«Бизнинг Доҳадаги элчихонамиз зарур ишлар бажарилгандан сўнг бир неча кун ичида очилади» дейди Ташқи ишлар вазири Фарҳан бин Файсал шанба куни ўтказилган матбуот анжуманида. Унинг қўшимча қилишича, Саудия Қатар билан дипломатик алоқаларни тўлалигича тиклайди.

2017 йилнинг июнь ойида Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари ҳисобланувчи Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн ва Миср Қатар билан дипломатик, савдо ва саёҳат бўйича алоқларни тўхтатиб қўйгандилар. Улар Қатарни терроризмни қўллаб-қувватлаш ва Эронга яқинлашиб кетганликда айблашган ва бу мамлакат билан авиарейсларни ҳам чеклашганди.

Ушбу мамлакатлар блокадани тугатиш учун Қатарга 13 та талаб қўйдилар. Ушбу талаблар орасида Доҳада жойлашган Ал-Жазира ахборот агентлигининг ёпиш ҳам бор эди.

Қатар ҳукумати ўзига қўйилган айбловларни рад этиб, талабларни бажармаслигини айтди. Қатар ушбу блокада мамлакат суверенитетига таҳдид эканини таъкидлаган.

Аммо, шу ойнинг бошида Ар-Риёдда бўлиб ўтган кенгашда Саудия, Баҳрайн ва БАА Қатарга қўйилган тақиқни олиб ташлашга рози бўлдилар. Шундан кейин бу давлатлар Қатар билан авиақатновларни қайта йўлга қўйдилар. Шунингдек, Саудия ўтган ҳафтада Қатар билан қуруқликдаги чегарани ҳам очди.

Киритилди: 22:00 17.01.2021. Ўқилди: 1457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!