Саудия Арабистони томони Яман исёнчи ҳаракати "Ансор Аллоҳ" (ҳусийлар) томонидан мамлакатга қилинган сўнгги ҳужумлар фонида жиддий баёнот берди.
Қироллик энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ал Сауд мамлакат ҳусийларга "жиддий жавоб" беришини таъкидлаган.
"Вазият қийинлашганда тизимимиз босим остида қандай ишлайди ? Бу муҳим чидамлилик синовлари ва Саудия Арабистони уларга дуч келишга тайёр. Сўнгги ҳафталардаги воқеалар жиддий ва бизнинг жавобимиз ҳам худди шундай кескин бўлиши керак", деди у Ар-Риёдда бўлиб ўтган Жаҳон энергетика конгресси доирасидаги нутқида.
Вазирнинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони ўзининг 2030 йилга мўлжалланган "Vision 2030" стратегиясни - мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш дастурини амалга оширишда давом этади, бу унинг нефтга қарамлигини камайтиришга қаратилган.
Вазирнинг таъкидлашича, Саудия Арабистони халқаро шериклар билан ҳамкорликка "қатъий содиқ" бўлиб қолмоқда.