Сардоба тошқинидан жабр кўрган аҳоли учун қурилган уйларнинг нархи 855,4 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда АОКАда Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Ўлмасжон Мамадаминов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:
«4 790 нафар хонадон эгаларига 186,6 млрд. сўм моддий ёрдам маблағлари пластик карталарга туширилди. Шундан, 4 541 та фуқарога 181,6 млрд.сўм (40 млн. сўмдан) ва 249 та фуқарога 5,0 млрд.сўм (20,0 млн сўмдан).
Тошқин оқибатида уй-жойларига жиддий зарар етган фуқаролар учун жами 52,5 га ер майдонлари танланиб, 2 640 та хонадонли 86 та кўп қаватли турар жой қурилди. Мазкур кўп қаватли уйларнинг нархи шартнома бўйича 855,4 млрд. сўм.
2 577 та хонадон республика, вилоят ва туманлар ишчи гуруҳлари ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан адолатли ўрганилиб, қуръа ташлаш йўли билан эгаларига топширилди».