Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сардоба тошқини натижасида зарарланган қабрлар қайта тикланмоқда

Сардоба тошқини натижасида зарарланган қабрлар қайта тикланмоқда

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев «Сардоба» сув тошқини талофатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар борасида маълумот берди.

— Мирзаобод, Сардоба, Оқолтин туманларида жойлашган 6 та қабристондаги 311 та қабр қайта тикланди.

— Нобуд бўлган 26 та ҳайвоннинг жасадлари кўмилди ва кўмилган жойлар дезинфекция қилинди.

— 4 877 та зарар кўрган хонадон ва 88 та ижтимоий соҳа объектидаги ҳожатхоналар ўрганилиб, 4 965 та дезинфекция ишлари тугатилди.

— 5 171 та уй лойқадан тозаланди ва 84 тонна чиқинди олиб чиқилди.

— 62 мингга яқин уй ҳайвони куйдирги касаллигига қарши эмланди.

— Қозоғистонда тошқин оқибатларини бартараф этиш тадбирлари учун, Туркистон вилояти Мактаарал ва Жетисай туманларидаги амалий ишларга 180 нафар шахсий таркиб ва 89 та техника жалб этилган.

Киритилди: 17:39 01.06.2020. Ўқилди: 2275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!