Миллий гвардиянинг Сирдарё вилоят бошқармаси бошлиғи Илёс Эрбутаев сув тошқини вақтида оқиб кетган гвардиячилар ҳақида маълумот берди.
"Текшириш жараёнида кучли сув оқими остида капитан Санжар Ибрагимов, Суюнов Ҳазрат ва Суяров Ҳусниддинлар оқиб кетди.
Капитан Ибрагимов Бобур МФЙ ҳудудида оқимдан чиқиб олди. Сержант Суяров Ҳусниддинни ўлимидан сўнг топдик, Суюнов Ҳазрат ҳали топилмади", деди у.