Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Саратов вилоятида юк поезди автобус билан тўқнашди: беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Саратов вилоятида юк поезди автобус билан тўқнашди: беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Бугун, 7 ноябрь куни Саратов вилояти Озинск туманида ЙТХ содир бўлди.

Тартибга солинмаган темир йўл кесишмасида юк поезди “Саратов-Ульяновск” йўналишида ҳаракатланаётган автобус билан тўқнашди. Автобус ичида 7 киши бўлган.

Авария оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. РИА Новости Қозоғистоннинг Астрахандаги консули Қанат Шеккалиевга таянган ҳолда маълум қилишича, барча ҳалок бўлганлар - Ўзбекистон фуқаролари.

Икки нафар жабрланганлар, ҳайдовчи ва унинг ёрдамчиси Қозоғистон фуқаролари. Улар шифохонага ётқизилди.

Буюртма автобуси Саратов-Ульяновск йўналишида ҳаракатланаётган бўлган.

Ҳодиса бўйича текширув ишлари бошланди.

 

Киритилди: 17:45 17.11.2018. Ўқилди: 1443 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!