Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Саратон касаллигига ишора қилувчи бешта кутилмаган белгини биласизми?

Саратон касаллигига ишора қилувчи бешта кутилмаган белгини биласизми?

Онкологик касаллик белгиларини эрта босқичда аниқлаш жуда мураккаб, деб ёзади Express нашри.

Таъкидланишича, саратон касаллигининг айрим энг кенг тарқалган белгилари инсонни ёмон ҳис қилдирмайди, шу боисдан аксарият вақтларда улар эътибордан четда қолади.

Шифокорлар саратон касаллигининг аксарият одамлар умуман эътибор бермайдиган бешта кутилмаган белгиларини санаб ўтдилар.

Гап овқат ютишда юзага келадиган қийинчиликлар ҳақида бормоқда. Мутахассислар сўзларига кўра, бу белги қизилўнгач саратонидан далолат беради.

Салқиб қолган қовоқлар эса одатда ўпкада хавфли ўсимта юзага келаётганидан дарак беради. Овоз хирилдоқлиги томоқ (кекирдак) саратонига ишора қилади.

Шифокорлар қоринда мунтазам дам юзага келадиган тақдирда тиббий ёрдам учун мурожаат қилишни тавсия этишади, сабаби, бундай белги тухумдонлар саратонидан дарак бериши мумкин.

Бундан ташқари, пешоб ранги ўзгаришига ҳам эътиборли бўлиш керак. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, тим-жигарранг пешоб ошқозон ости бези саратонидан, қизил рангдаги пешоб эса - буйрак, қовуқ ёки простатада юзага келаётган онкологик касалликлардан белги бўлиши мумкин.

Киритилди: 13:03 23.02.2021. Ўқилди: 3874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!