Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Санкт-Петербургдаги ЙТҲда 22 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Санкт-Петербургдаги ЙТҲда 22 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Санкт-Петербургда содир бўлган ЙТҲда ўзбекистонлик фуқаро вафот этди.

Маълум бўлишича, воқеа 17 ноябрь куни соат 21:50 ларда юз берган. Opel Astra машинасини бошқариб кетаётган 27 ёшли ҳайдовчи пиёдалар йўлагини светафорнинг тақиқланган чироқда кесиб ўтаётган 22 ёшли Ўзбекистон фуқаросини уриб юборган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, икки эркак йўлни қизил чироқда кесиб ўтаётган бўлган. Машина улардан бирини уриб юборган.

Бундан аввал Польшада содир бўлган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси оғир жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди.

Киритилди: 20:00 18.11.2019. Ўқилди: 1454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!