Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси фожиали тарзда ҳалок бўлди

Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси фожиали тарзда ҳалок бўлди

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, 2019 йилнинг 7 июнь куни Ленинград вилоятида қурилаётган обектда яшин уриши натижасида Ўзбекистон фуқароси 11.02.1995-йилда туғилган Зухриддин Рашид ўғли Юсупов вафот этган.

Санкт-Петербургдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси ушбу ҳодиса юзасидан текширув ўтказаётган Сосновоборск туманлараро тергов бўлими билан алоқа ўрнатган ва вазиятни назоратга олган. Бош консуллик ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.

Хабарда айтилишига кўра, Санкт-Петербургдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси Россиянинг Шимоли-ғарбий федерал округи, яъни Архангелск, Калининград, Ленинград, Мурманск, Новгород, Псков, Вологода вилоятлари, Карелия ва Коми республикалари, Ненетс-автоном округи ҳамда Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига хизмат ва ёрдам кўрсатади.

Зарур вазиятлардар Бош консулхонасига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилиш мумкин: +7-965-029-41-49.

Эслатиб ўтамиз, бир неча йил олдин Ўзбекистон фуқаролари Россия ҳудудида оғир вазиятларга тушиб қолганда, вафот этганда – уларнинг ўзлари ушбу вазиятни ҳал қилишига тўғри келар эди. Хусусан, вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга олиб бориш харажатларини ўзлари ёнидан қоплаши керак бўларди.

Сўнгги 2 йил давомида, ушбу вазиятга чек қўйилди: фуқаролар оғир вазиятга тушиб қолган, фавқулодда ҳолатрларда – Ўзбекистон ҳукумати томонидан мунтазам ёрдам берилаётганини кузатмоқдамиз.

 

Киритилди: 10:03 10.06.2019. Ўқилди: 1736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!