Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Санкт-Петербургда мактаб ўқувчиси "Парацетамол" дориси туфайли реанимацияга ётқизилди

Санкт-Петербургда мактаб ўқувчиси "Парацетамол" дориси туфайли реанимацияга ётқизилди

Санкт-Петербургда 15 ёшли мактаб ўқувчиси "Парацетамол" дориси билан заҳарланиб, интенсив терапия бўлимига тушди. Бу ҳақда "Невские Новости" портали хабар бермоқда.

Ўсмир қиз оғир аҳволда Филатов болалар шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Шифокорлар унга антипиретик дори билан заҳарланиш ташхисини қўйишди.

Санкт-Петербург полицияси воқеанинг бошқа ҳолатларини аниқлашга киришди, дейилади хабарда.

Киритилди: 16:00 26.01.2023. Ўқилди: 1855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!