Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Санитар тозалаш марказлари ташкил этилади

Санитар тозалаш марказлари ташкил этилади

Бугун аҳолига санитар тозалаш хизматларини кўрсатаётган ва бунга тайёр бўлган корхона ва хусусий тадбиркорлик субъектлари кўп. Уларнинг самарали ва сифатли фаолият кўрсатиши учун эса кўрсатилган хизматлар ҳақини ўз вақтида тўлаш лозим.

Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларнинг 60 фоизи ҳар ойда, 40 фоизи 6 ойдан 1 йилгача бўлган муддатда амалга оширилмоқда. Аҳолининг тўлов интизоми қишлоқ жойларида 57 фоиз, шаҳарларда 71 фоизни ташкил этмоқда.

Ушбу кўрсаткичлардан кўриниб турибдики, соҳада тўлов интизомини мустаҳкамлаш, пул маблағларининг банкдан ташқари айланмаси ва мақсадсиз фойдаланилишининг олдини олиш зарур.

Мажбурий ижро бюроси органлари бир ойлик муддат ичида Марказий банк билан биргаликда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб чиқиш хизматлари учун тушумларнинг ҳаққоний ҳисобини ва мониторингини юритиш имконини берадиган ягона транзит банк ҳисоб варақларини очади ва аҳолига ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида тўловларни ягона транзит банк ҳисоб варақларига тўлаш тартиби ҳақида хабардор қилиб боради.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар аҳоли томонидан ягона транзит банк ҳисоб варақларига тўланади ва ушбу тўловлар кейинчалик вилоят ҳокимлигининг махсус ғазна ҳисоб варақларига ўтказилади. Махсус ғазна ҳисоб варақларида жамланган маблағлар фақатгина хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар ҳақини марказлашган тартибда тўлашга, санитар тозалаш марказлари ва санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси фаолиятини молиялаштиришга, чиқиндилар билан боғлиқ инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилади.

Эндиликда Давлат экология қўмитаси ҳудудий органлари ҳузурида Санитар тозалаш марказлари ташкил этилиб, унинг ходимлари ҳар бир туман ва шаҳарларда фаолият олиб боради ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда тизим ишларини назорат қилиш билан шуғулланади. Мажбурий ижро бюроси қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича тушумларни амалга ошириш борасида туман, шаҳар ҳокимликлари, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

– Маълумот ўрнида, Самарқанд шаҳридаги бир қатор ҳудудларга чиқинди контейнерлари ўрнатилди. Жорий йил 28 августда вилоят ҳокимининг “Вилоятда чиқинди билан боғлиқ ишларни янада самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори эълон қилинган эди, – дейди “Мароқанд обод“ давлат унитар корхонаси бошлиғи ўринбосари Шамсиддин Ҳасанов. – Қарорда жамоат жойларда чиқиндиларни тўплаш учун контейнерлар ўрнатиш, ташкилотларнинг ўзларига тегишли бўлган биноларга яқин ёки туташ ҳудудларга мазкур чиқинди қутиларининг жойларини белгилаш ва ўрнатилишини таъминлаш кўрсатилган эди. Тез орада бутун шаҳарда органик-маиший чиқиндилар учун яшил, қаттиқ чиқиндилар учун бошқа турдаги қутилардан фойдаланиш йўлга қўйилади.

“Мароқанд обод“ давлат унитар корхонаси томонидан шаҳар озодалигини сақлаш, экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида чиқинди контейнерларига эҳтиёжни ўрганиш ва қутиларни ўрнатишлар давом этмоқда. 2019 йилнинг биринчи ярмига қадар шаҳарда бундай замонавий контейнерлар сони 2 минг 100 тага етказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси Бухоро вилоятида жойлашган Олот, Когон, Пешку, Қоровулбозор туманлари ҳамда Когон шаҳар бўлимлари томонидан ҳам “Тоза ҳудуд” ва “Махсустранс” ДУК билан биргаликда маиший чиқиндилар билан боғлиқ тизимни янада ривожлантириш, қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш, аҳолининг сифатли санитар тозалаш хизматлари билан таъминлаш сифатини ошириш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинларида тарғибот ишлари олиб борилди.

2019 йил 1 январдан жисмоний шахслар томонидан чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар олти ойдан ортиқ тўланмаган тақдирда Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан қарздорликни ундириш тўғрисидаги аризалар судларга киритилади.
Manba: uza.uz

Киритилди: 06:36 06.12.2018. Ўқилди: 1898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!