Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Samsung смартфон ишлаб чиқаришни 30% га қисқартирмоқчи

Samsung смартфон ишлаб чиқаришни 30% га қисқартирмоқчи

Самсунг 2026 йилнинг учинчи чорагида $80 млрд миқдорида рекорд операцион фойда олишини кутмоқда, деб ёзди Reuters.

Қайд этилишича, бу технология саноати тарихидаги энг юқори чораклик фойда кўрсаткичи ҳам бўлиши мумкин.

Фойданинг асосий ўсиши чиплар ишлаб чиқарувчи бўлинма ҳисобига тўғри келган. Сунъий интеллект соҳаси сабаб хотира чипларининг танқислиги компания фойдасининг қарийб тўққиз баравар ошишига олиб келди, деб қайд этади агентлик.

TrendForce маълумотларига кўра, 2026 йилнинг иккинчи чорагида мобил қурилмалар учун DRAM хотираси нархи йиллик ҳисобда 175% га ошган.

Таҳлилчилар учинчи чоракда нархлар яна қарийб 20% га кўтарилишини кутмоқда. Samsung эса дунёдаги энг йирик хотира чипларини етказиб берувчилардан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга, Самсунгнинг мобил қурилмалар ишлаб чиқарувчи бўлинмаси яқинда ҳамкорларидан бутловчи қисмлар етказиб беришни 20−30% га қисқартиришни сўраган. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг MoneyToday нашри манбалари маълум қилди.

Манбаларнинг фикрича, бунинг натижасида Samsung смартфонлари ишлаб чиқариш ҳажми 2026 йилнинг тўртинчи чорагида қарийб 30% га камайиши мумкин.

Компания йил якунигача 270 млн дона қурилма ишлаб чиқаришни режалаштирган эди, бироқ қисқартиришлар ҳисобига бу кўрсаткич 200 млн донага тушиши мумкин.

Reuters келтирган таҳлилчилар баҳосига кўра, бўлинманинг учинчи чоракдаги зарари $1 млрд дан ошиши мумкин.

Киритилди: 04:00 10.10.2026. Ўқилди: 868 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!