Turkish Airlines авиакомпаниясининг учувчиси АҚШнинг Сиэтл шаҳридан Истанбулга учаётган вақтда вафот этди.
59 ёшли самолёт қўмондони Илчехин Пеҳливан Канада ҳудуди устида парвоз пайтида ҳушини йўқотган, экипаж Ню-Йоркка фавқулодда қўнишга қарор қилди. Учувчи қўнишдан олдин вафот этган.
У 2007 йилдан бери авиакомпанияда ишлаган ва мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтган, соғлиғида ҳеч қандай муаммо аниқланмаган, дейди авиакомпания матбуот котиби.
Пеҳливаннинг ўлими сабаблари ҳозирча маълум қилинмаган.