Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Самарқандлик фуқаро иш жойида тунаб кетилди

A A A
Самарқандлик фуқаро иш жойида тунаб кетилди

Жорий йилнинг 19 декабрь куни фуқаро Э.О. Самарқанд вилоятининг Қўшрабод туман ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 8 декабрь куни Шова маҳалласида жойлашган Қоровултепа қирлигида тош қазиб олиш ишлари билан шуғулланаётганида номаълум шахс унинг олдига келиб, унга нисбатан куч ишлатиб, шу ерда турган иш қуроллари ва кимёвий маҳсулотларини олиб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Шова маҳалласида яшовчи Ш.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:44 20.12.2018. Ўқилди: 1520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда