Бугун 14 декабрь, 2019 йил, шанба

O'ZB

Самарқандлик эркаклар ҳайдовчини жароҳатлаб, автомашинани олиб қочишди

Самарқандлик эркаклар ҳайдовчини жароҳатлаб, автомашинани олиб қочишди

2019 йил 11 август куни соат 01:00ларда 2 номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи 25 ёшли Ж.Б. бошқарувидаги “Nexia” русумли  автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, Пастдарғом тумани Жума шаҳри Тўрттом маҳалласи ҳудудига етиб келганларида, номаълум шахслар ҳайдовчига тан жароҳати етказиб, уни автомашинадан зўрлик ишлатиб тушириб, автомашинани ҳайдаб қочиб кетганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ёзмоқда.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Элбек маҳалласи ҳудудидан олд чап томон ғилдираги ёрилган ҳолда топилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тўрттом маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган 20 ёшли М.О. ва Нуробод тумани Барака кўчасида яшовчи 24 ёшли Х.Н.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 11:21 12.08.2019. Ўқилди: 696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!