Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандлик эркак ўғлини қандай ўлдирганини айтиб берди

Самарқандлик эркак ўғлини қандай ўлдирганини айтиб берди

Самарқанд вилоятида эркак ўз ўғлини ўлдирди. Бу ҳақда STV телеканали хабар қилди.

Ҳодиса шу йил 21 февраль куни содир бўлган. Суриштирувлар натижасида иш жиноят ишлари бўйича вилоят судида кўриб чиқилди. Судда эркак жиноятни қандай содир этгани ҳақида гапирди.

“Биз ресторанда қизимнинг туғилган кунини нишонладик. Кейин байрам уйда давом этди. Биз спиртли ичимлик ичдик. Ўғлим билан тортишиб қолдим. У мени ўлдириш билан таҳдид қилди. Мен ўзимни ҳимоя қилиш мақсадида қўлимга пичоқ олиб, унинг бўйнига урдим. У ерга йиқилгач, пичоқ билан унинг юзи, боши ва танасининг бошқа жойларига урдим. Кейин нима бўлганини эслай олмайман...”, – деди эркак суд залида.

Суд қарорига кўра эркак ЖКнинг 97 ва 57 моддалари билан айбдор деб топилган. Энди у умрининг 6 йилини қамоқда ўтказади.

Киритилди: 18:10 15.07.2020. Ўқилди: 8376 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!