Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Самарқанддаги савдо марказида содир бўлган ёнғин бартараф этилди

Самарқанддаги савдо марказида содир бўлган ёнғин бартараф этилди

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни соат 19:24 да Самарқанд вилояти Ургут тумани "Юқори калангар" МФЙда жойлашган "Ургут Файз савдо" МЧЖга қарашли икки қаватли савдо марказида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан етиб борган ва ёнғин соат 20:38 да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида бино биринчи қаватининг 98 м.кв майдони шифт қисми ва савдо маҳсулотлари ёниб зарарланган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида бинонинг 420 м.кв майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Киритилди: 12:20 27.09.2021. Ўқилди: 1149 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!