Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқанддаги мусиқа мактабида бўш иш жойлари яширилгани аниқланди

Самарқанддаги мусиқа мактабида бўш иш жойлари яширилгани аниқланди

Каттақўрғон туманидаги 30-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби 2019 йил 7 июнь ҳолатига бўш иш ўринлари йўқ, деган ҳисобот тақдим этган. Ваҳоланки, бу мактаб ўқитувчи ва концертмейстерларининг тарификациясида торли чолғулар ва гитара фани ўқитувчиси иш ўрни вакантлиги кўрсатилган.

Худди шундай қонунбузилишга Каттақўрғон туманидаги 15-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам йўл қўйилган. Мактаб 1,5 ставка бўш иш ўрни мавжудлиги ҳақида нотўғри маълумот берган. Текшириш давомида мактабда ҳақиқатда 2,5 штат бирлигида бўш иш жой борлиги аниқланган.

Ҳар иккала ҳолатда ҳам мактабнинг мансабдор ходимлари билиб туриб белгиланган талабни бузишган. Шу сабабли 30-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Н.Абдуллаева ва 15-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ш.Бабаевга нисбатан МЖтКнинг 229-моддасида белгиланган талабларни бузгани сабабли, уларнинг ҳар бирига нисбатан 608 минг 190 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

Киритилди: 10:52 19.08.2019. Ўқилди: 1803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!