2019 йил 31 август куни соат 05:30ларда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида яшаган 30 ёшли А.Б. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини Каттақўрғон тумани “Баландравот” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро” йўлида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Каттақўрғон туманида яшовчи 21 ёшли Э.Ғ. бошқарувидаги “КамАЗ” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. бУ ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада “Nexia” автомашинаси ҳайдовчиси А.Б. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ва автомашинада йўловчи сифатида кетаётган 28 ёшли синглиси Н.Х. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.