Жорий йилнинг 2 декабрь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи М.К. уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи Р.Ж. (исмли аёл)га пичоқ билан жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, Р.Ж. касалхонага ётқизилган. М.К. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.