Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда тўхтаб турган "Captiva" ёниб кетди

Самарқандда тўхтаб турган "Captiva" ёниб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 3 август куни соат 16:20 ларда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган "4-оилавий поликлиника" автотураргоҳида тўхтаб турган "Captiva" русумли автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобилга зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан ҳудудий ФВБ ва ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келиш сабабларига аниқлик киритилмоқда.

Киритилди: 22:49 03.08.2021. Ўқилди: 2080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!