Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда тўрт йигит уларнинг аёл қариндошига бирга бўлишни таклиф қилган эркакни ўлдириб, жасадини каналга оқизиб юборди

Самарқандда тўрт йигит уларнинг аёл қариндошига бирга бўлишни таклиф қилган эркакни ўлдириб, жасадини каналга оқизиб юборди

 

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида тўрт йигит қариндош аёлига телефон қилиб, севги изҳор қилган эркакни калтаклаб, ўлдириб қўйди, дея хабар қилмоқда Олий суд матбуот хизмати.

Қайд этилишича, мазкур туманда яшовчи Ф.М.га (исм-шариф ўзгартирилган) нотаниш эркак телефон қилиб, уни ёқтириб қолганини ва у билан учрашиш ниятида эканини айтган. Бундан ғазабланган аёл бўлган воқеани қайнукасига айтиб берган.

Кечқурун аёлнинг 3 нафар қайнукаси ва укаси йиғилиб, қўшни қишлоқда яшовчи эркакни жазолашни режа қилади. Улар Ф.М.га эркакка телефон қилиб, эски боғча биносига учрашув белгилашни айтади ва учрашувга бориб, уни дўппосламоқчи бўлади.

Эркак учрашув жойига етиб борганда 4 йигит уни белкурак дастаси билан калтаклайди. Ерга йиқилган эркакни йигитлардан бири аёллар рўмоли билан бўғиб ўлдиради. Эркакнинг ўлиб қолганини билган йигитлар унинг жасадини Нарпай каналига оқизиб юборади.

Тез фурсатда йигитлар қилган жиноят фош этилди. Эркакни ўлдирган йигитлар тергов ва суд жараёнида айбини тўлиқ тан олди.

Суд уларни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж», «п» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан ўта шафқатсизлик билан одам ўлдириш) ва 267-моддаси 2-қисми «б» бандида (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, транспорт воситасини олиб қочиш) назарда тутилган жиноятларни қасддан содир этганликда айбдор деб топди.

Таъкидланишича, судланувчиларга нисбатан жазо тайинлашда уларнинг жиноий қилмишни содир этишдаги иштирокчилик даражаси ҳисобга олинган. Суд ҳукмига асосан, Ф.М.нинг укаси ўн саккиз йил олти ой, уч қайнука эса ўн олти йил, ўн беш йил уч ой ҳамда ўн уч йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Бундан аввал Самарқанддаги савдо мажмуасида хотини ва унинг жазманини пичоқлаган эркак 22 йилга қамалгани, Андижонда собиқ турмуш ўртоғи ва қайнотасини пичоқлаб ўлдирган эркак қўлга олингани ҳамда фарғоналик эркак ҳомиладор хотини ва қайнотасини чопиб ташлагани ҳақида хабар берилганди.

Киритилди: 10:15 09.03.2021. Ўқилди: 3960 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!