Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда тўполон: бир киши вафот этди, яна бири касалхонада

Самарқандда тўполон: бир киши вафот этди, яна бири касалхонада

2019 йил 13 июнь куни Самарқанд туманида яшовчи 47 ёшли Х.Р. таниши 57 ёшли О.А.га тегишли Ширинобод МФЙда жойлашган дала ҳовлисида ўзаро жанжалашиб, О.А ва шу ерда бўлган унинг яна бир таниши 44 ёшли Б.Б.ларнинг танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар  бошқармасига кўра, О.А. касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. Б.Б. касалхонага ётқизилган. Х.Р. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят  иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 12:20 14.06.2019. Ўқилди: 3739 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!