Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда “Самарқанд сув таъминоти” АЖнинг Оқдарё филиали инспектори М.А. “Q.S.” МЧЖга қарашли хусусий клиникада тегишли рухсатномасиз ичимлик суви ва оқова сув тармоғига ноқонуний уланганлиги ҳолати бўйича ҳисобланган 147 млн сўм зарарни йўқ қилиб бериши эвазига 2 200 АҚШ доллари талаб қилиб, ушбу пулларни фуқаро Ф.И. инспектор М.А.нинг топшириғига асосан тадбиркордан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 214-моддаси (давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.