Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

Адлия вазирлиги Самарқанд вилоятида узоқ йиллар давомида собиқ СССР паспорти билан яшаб келган фуқарога Ўзбекистон фуқаросининг ID картаси расмийлаштириб берилганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, 1972 йил 21 декабрда Нурота туманида туғилган Кубаева Онархол Холдоровна Қўшработ туманининг «Қувкалла» маҳалласида истиқомат қилиб келган. У 1992 йилда Пайариқ туманининг «Накурт» маҳалласига келин бўлиб тушган.

Аниқланишича, фуқаро узоқ вақт давомида эътиборсизлик ҳамда оилавий шароитларнинг етарли даражада бўлмагани сабабли собиқ СССР паспорти билан яшаб келган. Шу билан бирга, у ушбу масала юзасидан маҳалла фуқаролар йиғини, ички ишлар органлари ёки ФҲДЁ бўлимларига мурожаат қилмаган.

Масала Самарқанд вилояти адлия бошқармаси томонидан ўрганилиб, муаммони ҳал этиш юзасидан зарур чоралар кўрилди. Қўшработ ва Пайариқ туманлари адлия бўлимлари ҳамда Пайариқ тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳамкорлигида фуқаронинг ҳужжатлари расмийлаштирилди.

Натижада 2026 йил 14 март куни Кубаева Онархол Холдоровнага Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID картаси топширилган.

Адлия вазирлиги фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, жумладан, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ масалаларда амалий ёрдам кўрсатиш ишлари давом эттирилишини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 10:15. Ўқилди: 440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!