Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда қарздор корхонанинг мулк мажмуаси 14,8 млрд сўмга аукционда сотилди

Самарқандда қарздор корхонанинг мулк мажмуаси 14,8 млрд сўмга аукционда сотилди


Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш доирасида қарздорга тегишли бўлган йирик мулк мажмуаси аукцион савдолари орқали реализация қилинди.

Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг 2025 йил 21 августдаги ижро варақасига асосан, Бюронинг Самарқанд вилояти бошқармаси иш юритувига «G.S.S» масулияти чекланган жамиятга нисбатан ижро ҳужжати келиб тушган. Суд қарорига мувофиқ, жавобгардан даъвогар BRB ATB банк фойдасига қарздорликни ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан белгиланган муддатда мажбуриятлар ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, давлат ижрочилари томонидан қарздорга тегишли мол-мулклар аниқланиб, амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ хатланди.

Хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омборхонаси, тайёр сут маҳсулотларини қадоқлаш цехи, ёғ заводи, тарозихона ҳамда эчкичилик фермасидан иборат мулк мажмуаси белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.

Мазкур мулк мажмуасининг умумий майдони 6180,63 кв.м, қурилиш ости майдони 6180,63 кв.м, фойдали майдони 5741,48 кв.мни ташкил этади. Шунингдек, объектга тегишли ер майдони 45 000 кв.мдан иборат.

Ўтказилган савдолар натижасида мазкур мулк мажмуаси 14 миллиард 800 миллион сўмга сотилди. Аукциондан тушган маблағлар қарздорнинг банк олдидаги қарз мажбуриятларини қоплашга йўналтирилди.

Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ўз вақтида ҳамда тўлиқ ижросини таъминлаш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Киритилди: Бугун 09:12. Ўқилди: 194 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!