ИИВ маълумотига кўра, 2 нафар шахс ўйин иштирокчиларига пул ўтказиш хизматини кўрсатиб келган.
Гумонланувчилардан бирининг банк картаси орқали жорий йил февралидан буён қарийб 20 млрд сўм айланма амалга оширилгани аниқланган.
Иккинчи гумонланувчи мижоз картасига 300 минг сўм ўтказаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.