2021 йил 09 июнь куни тахминан соат 04:35 ларда Самарқанд шаҳар М.Бедил кўчасида жойлашган “Ишон Стандарт” МЧЖ АСГҚШда фуқаро М.У. бошқарувидаги 2002 йилда ишлаб чиқарилган “Nexia” русумли автоуловда ўрнатилган сиқилган газ балоннинг ёрилиши билан боғлиқ портлаш содир бўлган.
Портлаш натижасида автомобил ва шахобчанинг газ тақсимлаш айвонинг тунукали шифт қисми зарарланган.
Ушбу ҳодиса оқибатида ёнғин содир бўлмаган ва тан жарохати олганлар йўқ.