Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда мудҳиш қотиллик: ака-ука ўлдириб кетилди

A A A
Самарқандда мудҳиш қотиллик: ака-ука ўлдириб кетилди

4 июль куни соат 10:00 ларда Каттақўрғон туман “Зарқўрғон” маҳалласи Кўкан қишлоғидан оқиб ўтувчи “Чиқиш” каналининг чап қирғоғидан Равшан Фахриддинов ва унинг укаси Ришат Фахриддиновнинг жасадлари қотиллик аломатлари билан топилган.

Жиноятни фош этиш мақсадида олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноят Каттақўрғон шаҳар “Дўстлик” маҳалласида яшовчи фуқаро томонидан содир этилгани аниқланган.

Бу фуқаро 3 июль куни уйининг чиқиндиларини тўкиш учун чиққанда унга нотаниш бўлган икки шахс, яъни марҳумларни арақ ичишга уйига таклиф қилган. Шу орада улар орасида жанжал чиққан ва уй эгаси ака-ука Фахриддиновларга ошхона пичоғи билан оғир тан жароҳати етказган. Натижада иккаласи ҳам вафот этган.

Қотиллик қурбонлари воқеа жойида анча вақтгача қолиб кетган (12 соат давомида).

Киритилди: 11:17 06.07.2019. Ўқилди: 3770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда